Тадбиркорлар нақд пулни мустақил равишда топширишлари мумкин

06.11.2018, 12:11

Тадбиркорлар нақд пулни мустақил равишда топширишлари мумкин

Тадбирда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб, келишишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этган ҳолда, маҳсулотларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишишнинг амалдаги тартиби ҳам бекор қилинаётгани хусусий сектор тараққиёти учун муҳим омил экани қайд этилди. 

O‘zLiDeP савдони эркинлаштириш тўғрисидаги фармон мазмун-моҳияти ва аҳамиятини муҳокама қиляпти

Фармонга мувофиқ, 1 ноябрдан бошлаб нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланиш тартиби ҳам кескин соддалаштирилди. Жумладан, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш имконияти яратилди. Шунингдек, товар-хомашё биржаларига биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича шуъба хўжалик бирлашмаларини тузиш,
импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турларини, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотиш тартиби жорий этилмоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1892
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+