Товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларни ўрганадиган марказ ташкил этилади

06.11.2018, 12:18

Товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларни ўрганадиган марказ ташкил этилади

Тадбирда Фармон экспортёр корхоналар учун ҳам бир қатор қулайликлар яратаётгани таъкидланди. Эндиликда ўз маҳсулотларини хорижга экспорт қилаётган корхоналар Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди. Барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ, ҳисобот юритган ҳолда, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади.

O‘zLiDeP савдони эркинлаштириш тўғрисидаги фармон мазмун-моҳияти ва аҳамиятини муҳокама қиляпти

Фармонга мувофиқ, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази ташкил этилади. Мазкур марказ республикамизда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш, ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифларнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш билан шуғулланади. Шунингдек, товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил қилиш, тармоқ бозорлар конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш ҳам янги ташкил этилаётган марказ фаолиятининг асосий вазифадир.

Тадбиркорлар нақд пулни мустақил равишда топширишлари мумкин

Тадбирда Президентимизнинг мазкур фармонида белгиланган вазифалар O‘zLiDeP асосий мақсадларига уйғун ва ҳамоҳанг экани эътироф этилди. Инчунун партиямиз ҳам тадбиркорлик субъектлари учун янада кенг имконият яратиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз экспортёр корхоналари экспорт ҳажмини кўпайтириш тарафдоридир. Тадбир якунида Президентимиз фармони ижросини партиявий воситалар орқали назоратга олишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Самидилло Сайидович Махмудов2018-11-06 14:31:48

Ушбу ҳужжат жуда ҳам долзарб масалалар ечимига қаратилганлиги билан аҳамиятллидир. Айни пайтда монополияга қарши курашиш, соғлом рақобат ва "бир хил қоида" масалаларида товар-хом ашё биржаси амалиётига эътибор бериш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+