“Келажак сифат текстил”даги маслакдошларимиз сони 27 нафарга етди

06.11.2018, 16:47

“Келажак сифат текстил”даги  маслакдошларимиз сони 27 нафарга етди

O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан Чортоқ туманидаги “Келажак сифат текстил”да “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш – жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, “Ҳар бир оила – тадбиркор ва “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу жараёнда O‘zLiDePнинг иштироки ҳақида сўз юритилди. 

– Кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Келажак сифат текстил” МЧЖ раиси Ш.Ағалиқов. – Шу боис, яратиб берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, юрт ривожига ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Албатта, бу ишларни амалга оширишда O‘zLiDeP кўмагига таянамиз ва партия билан биргаликда янада кўпроқ натижаларга эришамиз.

Тадбир сўнггида корхона ишчи-ходимларидан 5 нафари партия аъзолигига қабул қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ #uzlidep15
  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+