“Инновациялар марказларини очишда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан хурсандмиз, дейишмоқда сирдарёлик партиядошларимиз

06.11.2018, 16:49

“Инновациялар марказларини очишда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан хурсандмиз,  дейишмоқда сирдарёлик партиядошларимиз

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходимлари, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг инновацион бўйича ўринбосарлари ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

Тадбирда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Саноатни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ж.Саматов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Давлат ва жамият қурилишига инновацияларни жорий этиш бўлими бош мутахассиси Н.Ҳайдаровларнинг маърузалари тингланди.

–Мазкур тадбирда инновацион ғоялар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар, янги лойиҳалар, алоҳида ихтироларни молиялаштириш тартиблари тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлдим, – дейди тадбиркор O‘zLiDeP аъзоси Фурқат Абдуманнонов. – Фармонда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар марказларида инновациялар марказини очиш ва ушбу марказларни ташкил этишда тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган имтиёзлар менда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда иштирокчиларни ўзларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Холжигит ОРТИҚБОЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши ҳузуридаги

сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+