O‘zLiDeP фаоли хотин-қизлар учун фермерлик мактаби очмоқчи

06.11.2018, 16:55

O‘zLiDeP фаоли хотин-қизлар учун фермерлик мактаби очмоқчи

O‘zLiDeP Нарпай туман Кенгаши “Ҳамида Юсупова” фермер хўжалиги дала шийпонида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Қишлоқ хўжалиги амалиёти – фермерларнинг муваффақияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Мазкур фермер хўжалиги ўзи етиштираётган мева-сабзавот, парранда гўшти, балиқ маҳсулотлари билан вилоят бозорларини таъминлаб келмоқда.

—Атрофимдагилар жамоат ишларига қандай вақт ажратасиз, бу сизга оғирлик қилмайдими, деб сўрашади, – дейди Ҳ.Юсупова. —Аксинча, бу каби ишлар менга куч бағишлайди. Мисол учун бу йил ҳам пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажардик. Кўриб турганингиздек, теримчилар қаторида туриб пахта теришга киришиб кетганмиз. Бу мен учун ўзгача завқ беради.

Таъкидлаш керак, фермер хўжалиги раҳбари, O‘zLiDeP қуйи бўғини етакчиси Ҳ.Юсупова узоқ йиллардан буён қатор хайрли ишларда ҳам бош-қош бўлиб келмоқда. Келгусида фаолиятини янада кенгайтириб, хотин-қизлар учун фермерлик мактабини очишни режалаштиряпти.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-07 08:46:05

Нарпайлик тадбиркор опамизнинг тажрибаларини намуна килса арзийди. Фермерлик йуналиши буйича хотин кизлар орасида укув ташкиллаштириш тугрисидаги яхши ниятини куллаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+