Тўрақўрғонда сафдошларимиз сони 150 нафарга кўпайди

07.11.2018, 16:57

Тўрақўрғонда сафдошларимиз  сони 150 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Тўрақўрғон туман Кенгаши билан ҳамкорликда партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “O‘zLiDeP юксак марраларга чорлайди” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Нигора Назарова партия дастурий мақсад ва ғоялари, мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида партия томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда галдаги вазифалар ҳақида  тўхталиб ўтди.

–Кейинги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, айниқса, нодавлат МТМни кўпайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди, – дейди Тўрақўрғон туманидаги 2 махсус МТМ мудираси Хакима Ходжаева. – Бизнинг туманимизда ҳам айни пайтда 3 та хусусий МТМ  мавжуд бўлиб, уларда 70 нафарга яқин болажонлар тарбияланмоқда.

Тадбир якунида тумандаги хусусий МТМларда фаолият юритаётган 150 нафар хотин-қиз партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга партия гувоҳномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳуснида ИМИНЖОНОВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+