Олмалиқда энг фаол депутат ва энг намунали БПТ аниқланди

07.11.2018, 17:32

Олмалиқда энг фаол депутат ва энг намунали  БПТ аниқланди

Олмалиқда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” ва “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.  

Таъкидлаш керак, бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида O‘zLiDePнинг 72 та бошланғич партия ташкилоти ҳамда 11 нафар Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият юритади.  

–Мазкур танлов фаолиятимизни сарҳисоб қилиш баробарида хато ва камчиликларимизни бартараф этиш имконини берди, – дейди O’zLiDeP Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби З.Маликова. – Танлов якунларига кўра, 4-сайлов округидан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига депутатликка сайланган Абдувоҳид Шодиев энг фаол депутат деб топилди. Сабаби, у жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тегишли ташкилотларга 11 та сўров юборди ва аксарият муаммоларни жойида ҳал этди. Хусусан, унинг ташаббуси билан “А.Навоий” маҳалласида электр таъминоти яхшиланди, “Юксалиш” ва “Алимпиа” кўчалари аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Танловда “Олмалиқ-КМК” АЖ Калмакир-кон бошқармаси қошидаги БПТ “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” деб топилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1817
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Турсунова Дилором O'zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши ижрочи котиби2018-11-12 14:36:40

Барча сафдошларимизни бизни бирлаштирган O'zLiDePнинг 15 йиллиги билан муборак этган ҳолда, танловларда иштирок этган депутат, Кенгаш ва БПТларга кейинги босқичларда омадлар ёр бўлиши тилайман. Шу билан бир қаторда ушбу танловларнинг Республика босқичларида ғолибликни қўлга киритадиган депутат, Кенгаш, БПТларда амалий тажриба ўқув-семинарлари ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ўйлайман. Яна бир бор байрам муборак.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-11-08 12:28:51

Ўтказилаётган танловлар ўз фаолиятимизни сарҳисоб қилиш хато ва камчиликларимизни бартараф этиш имконини бериш, билан бир қаторда ишимизни самарадорлигини оширишга, халқ билан янада яқинроқ муносабатда бўлишимизга ёрдам беради. Танлов ғолибларини табриклаб уларга муваффақиятлар тилайман


С.Саркисова-ижрочи котиби2018-11-08 09:23:08

O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+