Самарқандда Президент қарори моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди

08.11.2018, 15:32

Самарқандда Президент қарори моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон  Республикасини инновацион  ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партия вилоят Кенгаши, Инновацион ривожлантириш вазирлиги масъул ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашдаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбир давомида қарор аҳамияти борасида қатор ташкилот вакиллари, олимлар ва партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

– Қонунчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчасида мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш каби пировард мақсадлар мужассам, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон  Алимов. – Чунончи, барча соҳаларига киритилаётган инновациялар, янгиликларга мазкур мақсадларга етакловчи ёруғ йўлдир, дея баҳо бериш мумкин.

Тадбирда самарқандлик ёш олим ва кашфиётчиларнинг янги лойиҳалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+