20 нафарга яқин бухоролик ёшлар O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

09.11.2018, 15:44

20 нафарга яқин бухоролик ёшлар O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этди.

Тадбирда ёш, малакали, янгича фикрлайдиган, эл-юрт келажагига бефарқ бўлмаган раҳбар кадрлар захирасини яратиш, ташаббускор навқирон йигит-қизларни партия сафига жалб қилиш борасида партия томонидан тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. 

– Мамлакатимиз тараққиёти, унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринга эга бўлиши кўп жиҳатдан бугунги ёшларнинг билим-тафаккурига боғлиқ, – дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Жасур Болтаев. – Боиси, илмга чанқоқ, юртни севадиган ёшларни партиямиз сафига қўшилиши чинакамига янгича руҳ, янгича нафас олиб киради. Шу боис, партиямиз ҳам бундай ғайратли ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларга катта ишонч билдирмоқда.

Тадбир сўнггида  партиявий ишларни ташкил этишда давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли билим ва малакага эга бўлган 20 нафарга яқин йигит-қиз O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Азиз ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+