O’zLiDeP депутатлари Жиззах вилоятининг бош молиячиси ҳисоботини эшитди

04.12.2017, 16:04

O’zLiDeP депутатлари Жиззах вилоятининг бош молиячиси ҳисоботини эшитди

Яқинда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жиззах вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Б. Ўраловнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, маҳаллий бюджет даромадлари тушумининг прогноз кўрсаткичи 104,8 фоизга бажарилиб режага нисбатан 21,5 млрд. сўм кўп маблағ ундирилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида маҳаллий бюджет даромадлари тушумининг прогноз кўрсаткичи 178,4 млрд. сўмни ташкил этди. Молия бош бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг даромад қисмини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 751-сонли қарорига асосан, Зафаробод цемент заводи бўйича қўшилган қиймат солиғи қайта ҳисоблаб чиқилиши натижасида ушбу солиқ туридан маҳаллий бюджетга 14,0 млрд. сўм қўшимча маблағ тўлаб берилди.

Йиғилиш якунларида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

О`zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    1725
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+