Ҳаракатлар стратегияси фаолиятимиз мезонига айланган

09.11.2018, 15:52

Ҳаракатлар стратегияси  фаолиятимиз мезонига айланган

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вилоят Давлат солиқ бошқармасида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б И.Саттаров партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари, Ҳаракатлар стратегияси ва ундан келиб чиқадиган вазифалар, мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

–Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда O‘zLiDeP ҳам фаол иштирок этмоқда, – дейди вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходими Музаффар Тўраханов. – Буни O‘zLiDeP ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан норматив ҳуқуқий ҳужжатларга тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида билдираётган таклифларидан ҳам кўришимиз мумкин.

Тадбирда Наманган, Тўрақўрғон ва Уйчи туман Давлат солиқ инспекциялари қошида тузилган БПТлар фаолиятини янада кучайтириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Абдуллалатиф Раҳманов

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

ҳузуридаги СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2070
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+