O‘zLiDeP қорақалпоғистонлик ёшлар орасида мусобақа ташкил этди

11.11.2018, 12:05

O‘zLiDeP қорақалпоғистонлик ёшлар орасида  мусобақа ташкил этди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги мунособати билан «Буюк келажак сари – O‘zLiDeP билан» шиори остида мусобоқа ташкил этди. 

Мусобоқадан кўзланган мақсад – партия ғоявий мақсад ва вазифаларини жойларда кенг тарғиб қилган фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли, билимли ёшлар ҳисобига партия сафини кенгайтиришдан иборат эди.  

 – Айни чоғда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 11 минг 243 нафар ёшлар 846 та қуйи бўғинга жипслашган ҳолда фаолият юритмоқда, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов. – Аъзоларимизнинг деярли барчаси билимга чанқоқ, интилувчан, қизиқувчан ва сиёсий жиҳатдан етук. Энг муҳими, аҳоли орасига партия мақсад-вазифаларини тарғиб қилишга қодир. Бунга мусобақа жараёнида яна бир бор амин бўлдик.     

Мусобақа сўнггида Қорақалпоқ давлат университетининг “Карсу” жамоаси зийраклиги, зукколиги билан бошқа жамоалардан устун келиб, O‘zLiDePнинг махсус кубоги ва дипломи билан тақдирланди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+