Сурхондарёда энг фаол депутат, энг намунали БПТ ва энг намунали партия ташкилоти аниқланди

11.11.2018, 12:27

Сурхондарёда энг фаол депутат, энг намунали БПТ ва энг намунали партия ташкилоти аниқланди

Сурхондарёда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Энг намунали бошланғич партия ташкилотлари”, “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”, “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакиллари ҳамда партия фахрийлари иштирок этди.

Дастлаб партия фахрийлари 15 йил аввал O`zLiDePнинг таъсис этилишини, илк қадамларини, аҳоли орасида партия ғояларини тарғиб қилиш жараёнларини ёдга олишди.

Шундан сўнг, танловнинг 3 та номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Буран Менгбоев вилоятнинг энг фаол депутати, “Сурхон озиқ-овқат” қошидаги БПТ энг яхши қуйи бўғин, O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши “Энг намунали партия ташкилоти деб топилди.

Ғолиблар партия вилоят Кенгашининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Азамат АБДУРАХМОНОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+