Наманганда “O‘zLiDeP юксак марраларга чорлайди” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди (ВИДЕО, ФОТОГАЛЕРЕЯ)

11.11.2018, 12:52

Наманганда “O‘zLiDeP юксак марраларга чорлайди” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди (ВИДЕО, ФОТОГАЛЕРЕЯ)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда O‘zLiDePнинг бугунги кундаги юксак маралларга эришишида бир сафда туриб меҳнат қилиб келаётган партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

- 15 йил тарих олдида жуда қисқа муддат. Партия ташкил топган илк кунларда вилоят кардиология марказида фаолият юритган 100 нафар ҳамкасбларим билан биргаликда O‘zLiDePга аъзо бўлдик ва даслабки йирик бошланғич партия ташкилоти тузган эдик, - дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаш раиси  Солижон Мўминов. - Мана бугун вилоят миқёсида сафдошларимиз жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида аҳоли, корхона ва ташкилотлар орасида олиб борилган кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари, амалий ёрдамлар ҳамда ўтказилган акциялар давомида 10 мингдан ортиқ фуқаролар партия сафига қабул қилинди. Натижада партия сафдошларимиз сони 36 мингдан ортди. Ўйланманки, партия вилоят Кенгашининг бугунги кунгача эришган барча ютуқларида депутатлар, партия фаоллари ва ҳамкорларимизнинг ўрни беқиёс.

Байрам тадбирида “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”, “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” ва “Энг намунали туман(шаҳар) партия ташкилоти” танловининг ғолиблари ҳам аниқланди.

Шунингдек, “Энг кўп аъзоликка қабул қилган туман Кенгаши”, “Энг яхши депуталик гуруҳи фаолиятини ташкил этган туман Кенгаши”, “Тарғибот-ташвиқот тадбирларини намунали ташкил этган туман Кенгаши”, “Партия фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишни самарали йўлга қўйган туман Кенгаши”, “Тадбиркорлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган туман Кенгаши”, “Ёшлар қаноти  фаолиятини самарали йўлга қўйган туман Кенгаши”, “Аёллар қаноти фаолиятини самарали йўлга қўйган туман Кенгаши”, “Партия билан ҳамкорликни йўлга қўйган энг яхши тадбикор”, Энг намунали “Ёшлар қаноти” фаоли”, “Энг намунали “Аёллар қаноти” фаоли”, “Энг намунали партия Кенгаши ходими” каби 20 дан ортиқ номинациялар бўйича партия фаолларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

ВИДЕО: 

ФОТО:

Юлдуз Юлдашева,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаш

матбуот хизмати котиби

  • Кўрилди
    648
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилором Раимовна O'zLiDeP Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Кенгаши ижрочи котиби 2018-11-12 15:30:27

Ҳурматли партиядошлар. Тадбир жудаям чиройли ташкил этилибди. Сизларни O'zLiDeP Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар Кенгаши партия аъзолари, фаоллари номидан бизнинг партиямизнинг ўн беш ёши билан қутлайман. Ишларингизда омад ёр бўлсин. Биргаликда бир кучмиз!


А.Ўрмонова Тошлоқ тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-11-12 08:32:28

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан хам партиямизнинг ун беш йиллиги билан табриклаймиз.Ишларига омад.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-11 14:41:04

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан зур байрам тадбири ташкил этилганлиги маколадан куриниб тур. Биз хам Наманганлик софдошларимизни партиямизнинг ун беш йиллиги билан табриклаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+