O‘zLiDeP Сурхондарёда спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этди

12.11.2018, 17:46

O‘zLiDeP Сурхондарёда спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан  спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этди.

Мусобақадан кўзланган мақсад – спортнинг шахмат турини янада оммалаштириш, аҳолининг шахматга бўлган қизиқишини ошириш, шахмат билан шуғулланувчи мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборатдир. 

Якуний натижаларга кўра, Набижон Норбоев 1-ўрин, Элбек Зокиров 2-ўрин, Темур Бобоқулов эса 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар партия вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мурод  ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+