Андижонда партиянинг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган танловларнинг вилоят босқичи якунланди
12.11.2018, 17:53
Андижонда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ҳамда “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги энг фаол депутат” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
“Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” кўрик-танловининг вилоят босқичида жами 14 та қуйи тузилма ўз тақдимотлари билан иштирок этди. Улар орасидан иш фаолиятини тўғри олиб бориш, партия мақсад ва вазифаларини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш, депутатлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш каби мезонларга тўла жавоб берган Асака туманидаги “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси қошидаги таянч бўғин фаолияти юқори баҳоланиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Танловнинг яна бир номинацияси – “Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги энг фаол депутат” танловининг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган энг фаол 14 депутат иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг фаолияти, сайловчилар билан мулоқотлари ўрганилиб, таҳлил қилинди. Якунда Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Екатерина Смесованинг депутатлик фаолияти республика босқичига лойиқ деб топилди.
Танловнинг “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” номинациясида O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши ғолибликни қўлга киритди.
Нозимжон ЭРГАШЕВ,
O‘zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши аппарат раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг