Самарқанднинг энг фаол депутати, энг намунали БПТ ва энг намунали туман партия ташкилоти аниқланди

12.11.2018, 17:56

Самарқанднинг энг фаол депутати, энг намунали БПТ ва энг намунали туман партия ташкилоти аниқланди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Мехрож Файзилов сўзга чиқиб, партия вилоят Кенгашининг 15 йиллик фаолияти сарҳисоби ва галдаги вазифалари ҳақида гапирди.  

–Кейинги йилларда БПТ ва аъзоларимиз сони тобора кўпайиб бормоқда, – дейди М.Файзилов. – 2003 йилда 2061 нафар аъзоларимиз бўлса, 2005 йилга келиб уларнинг сони 10 минг нафардан ошди. 2007 йилда БПТ сони 664, аъзоларимиз сони эса 15 минг 976 нафарни ташкил этди. Айни чоғда вилоятимизда 1206 та БПТ ва қарийб 65 минг O‘zLiDeP аъзоси бор.  

Тадбирда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ҳамда “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

45 муамони ҳал этган депутат

 ғолиб бўлди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ўринбосари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси  Толиббой Эшманов “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловининг вилоят босқичи ғолиби  бўлди.

– Кейинги пайтда мамлакатимизда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан чиқарилган сўровлар жавобсиз қолмаяпти, – дейди Т.Эшмонов. – Бу эса депутатларнинг мавқеи ошаётганини кўрсатади. Фурсатдан фойдаланиб, танлов ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки, ушбу танлов нафақат ғолибларни аниқлашга балки, бир қатор депутатларни фаолликка ундаса ажаб эмас.

Таъкидлаш керак, Т.Эшманов жорий йилда 12 маротаба сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилган. Учрашувларда сайловчилардан келиб тушган 45 та муаммо юзасидан тегишли ташкилотларга депуталик сўровлари чиқарган ва муаммони жойида ҳал этган.

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши

энг намунали туман партия ташкилоти деб топилди  

Танловнинг “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” номинацияси бўйича O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши ғолиб деб топилди.  

 –Бугунги эътирофдан жуда хурсандмиз. Чунки бу совринга вилоятимизда муносиблар етарли эди, – дейди O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши аппарат раҳбари Марҳабо Усанова. – Ҳакамлар ҳайъати томонидан бизнинг туманимиз партия ташкилотига юқори баҳо берилгани бизга катта масъулият юклайди. Авваломбор, меҳнатимизга берилган баҳо  учун миннатдорчилик изҳор қилган ҳолда, танловнинг республика босқичида бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.

2004 йилда ташкил этилган БПТ

энг намунали қуйи бўғин деб топилди

Самарқанд туман “Истиқлол шўъласи” фермер ҳўжалиги қошидаги 2004 йилда ташкил этил БПТ “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

–Мазкур қуйи бўғин нафақат туманимизда балки вилоятимизда ҳам энг намунали эканлигига шак-шубҳа йўқ, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши раиси Абдужаббор Умаров. – Жорий йилнинг август ойида O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов Самарқандга ташрифи давомида мазкур бошланғич партия ташкилотида бўлиб, бу ерда яратилган шароитларга юксак баҳо берган эди.

Тадбир якунида 72 нафар маслакдошимиз ҳам партия вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1679
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+