Хоразмлик 27 нафар талаба O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

12.11.2018, 18:00

Хоразмлик 27 нафар талаба O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Мустақил Ўзбекистоннинг муносиб фарзандлари O‘zLiDePни танлайди” шиори остида очиқ мулоқот ташкил этди.

Унда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари, УрДУ тарих факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.  

Тадбирда асосий этибор сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этишда давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, ёшларни давлат бошқарувига кенг жалб этишга қаратилди.

–Бугунги кун ёшлари ўзининг дунёқараши ва янгиликларга ўчлиги билан ажралиб туради, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Ҳозирги ёшлар тадбиркор, фермер, турли грантлар соҳиби, танловлар ғолиби бўляпди. Шу боис, танлов давомида энг фаол ва ташаббускор ёшларни аниқлашга, уларни кадрлар захирасига олишга ҳаракат қилдик. 

Танлов якунида УрДУнинг энг фаол талаба-ёшларидан 27 нафари O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди.

Шаҳноза ЯҚУБОВА,

 O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+