O’zLiDeP ташаббуси билан 30 нафар хоразмлик хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди

04.12.2017, 18:24

O’zLiDeP ташаббуси билан 30 нафар хоразмлик хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди

Хоразм вилоятида O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оила мустаҳкам оила” доирасида “Юлдашева Меҳрибон хусусий клиникаси”да тадбир ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад оилаларда маънавий соғлом муҳитни қарор топтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш уларниннг ижтимоий-сиёсий ва тиббий маданиятини юксалтириш орқали соғлом ва мустаҳкам оилани қарор топтиришдан иборатдир. Бу борада партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан аёлларнинг саломатлигини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Тадбир давомида бепул тиббий кўрик ташкил этилди ва унда 30 нафарга яқин хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

– Юртимизда хотин-қизларга жуда катта эътибор қаратилмоқда, – дейди “Тинчлик” МФЙ маслаҳатчиси Шакаржон Сапаева. – Маҳалламизда яшаётган уй ва жамаоат ишларида фаол бўлган аёллар, бундай кўрикларга вақт ажратиши қийин. Биз учун шундай тиббий кўриклар ташкил этган О`zLiDePдан жуда миннатдормиз.

 О`zLiDeP Хоразм вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1859
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+