O‘zLiDeP 15 йил ичида ярим миллион тарафдорга эга катта сиёсий кучга айланди

13.11.2018, 14:14

O‘zLiDeP 15 йил ичида ярим миллион  тарафдорга эга катта сиёсий кучга айланди

Саноқли кунлардан кейин тадбиркорлар, фермерлар ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сиёсий майдонга чиққан O‘zLiDeP ташкил топганига 15 йил тўлади. Айни пайтда мазкур сана муносабати билан жойларда байрам тадбирлари ўтказиляпти. Партиямиз фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилиб олинмоқда. Сарҳисоб тадбирларида тадбиркорлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ва O‘zLiDeP фракцияси кўмагида аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, партиямиз аъзолари сонини оширишга келгуси йилларда ҳам партиямизнинг устувор вазифаси бўлиб қолиши алоҳида таъкидланмоқда.  

– Бу йил O‘zLiDeP тарихида яна бир муҳим воқеа билан ёдда қоладиган бўлди, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов. – Партиямиз ташкил топганининг 15 йиллиги арафасида сафимизга O‘zLiDePнинг 500 мингинчи аъзоси қўшилди. Сирдарё вилоятидаги “Ҳожи Баҳодирхон ота” корхонаси раҳбари Ҳасан Жабборовнинг партиямизга аъзо бўлиши натижасида партиямиз ярим миллион тарафдорга эга қудратли сиёсий кучга айланди. Қувонарлиси, 500 мингинчи аъзомиз ҳам мамлакатимизнинг энг фаол, ташаббускор ва фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этаётган тадбиркорлардан бири.

Ҳ.Жабборов жорий йилда “Асака” банк вилоят филиали томонидан ажратилган маблағ ҳисобига 2 гектар майдонда Жанубий Корея технологияси асосида помидор етиштирувчи 2 та иссиқхона барпо этди.

– Гидропоника усулида деҳқончилик қилиш учун махсус унумдор ер талаб қилинмайди, – дейди Ҳасан Жабборов. – Иссиқхонамиз тўлиқ автоматлаштирилган назорат тизими билан бошқарилади. Маҳсулотни тежамкор усулда суғориш ва озиқлантириш тизими мавжуд. Ўсимликлар озуқани илдизларини ўраб турган эритмадан олади.

Тадбиркорнинг айтишича, помидор кўчати экилган 2 гектарлик иссиқхонадан жорий йилда 400-440 тонна ҳосил олиш мўлжалланмоқда. Етиштирилган маҳсулотни маҳаллий бозор ва қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Дарвоқе, 500 мингинчи аъзомизнинг келгусидаги режалари кўп. У ўзи етиштираётган маҳсулотларни қайта ишлаш учун консерва цехи қуришни режалаштиряпти.  

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    3859
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Suhrob Hamdamov2018-11-13 20:43:36

Шундей тадбиркорлар юртимизда купайсин Хасанжон Жабборов ишларизда ривож ишлашдан чарчаманг !!!


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-13 14:40:11

O‘zLiDePнинг 500 мингинчи аъзоси Сирдарё вилоятидаги “Ҳожи Баҳодирхон ота” корхонаси раҳбари Ҳасан Жабборов бўлганлиги қуванарли албатта. Сафимиз шу каби фаоллар билан тўлиб борсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+