O‘zLiDeP стол тенниси бўйича мусобоқа ўтказди

13.11.2018, 16:29

O‘zLiDeP стол тенниси бўйича мусобоқа ўтказди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан стол тенниси бўйича мусобақа ўтказди.

Мусобақадан кўзланган мақсад – аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда спортга бўлган қизиқиш ва интилишини ошириш, соғлом онадан соғлом фарзанд туғилишини таъминлашдан иборат.

– Ушбу спорт тури кишидан чаққонлик ва эпчилликни талаб этади, – дейди O‘zLiDeP фаоли Г.Абенова. – Спортнинг инсон саломатлиги учун жуда фойдали эканини биламиз. Шу боис анчадан буён стол тенниси билан мунтазам шуғулланиб келаман. Ҳаракатларим зое кетмади. Бугунги мусобақада 1- ўрин соҳиби бўлдим.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар партия томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+