Янгиерлик ёш тадбиркор O‘zLiDePнинг 500 мингинчи аъзосига айланди

13.11.2018, 16:46

Янгиерлик ёш тадбиркор O‘zLiDePнинг 500 мингинчи аъзосига айланди

Сирдарё вилоятидаги “Ҳожи Баҳодирхон ота” корхонаси раҳбари Ҳасан Жабборов Жанубий Корея технологияси асосида помидор етиштирувчи 2 та иссиқхона барпо этди. Тадбиркорнинг айтишича, у жорий йилда ана шу иссиқхонадан 400-440 тонна ҳосил олиш мўлжалланмоқда. Етиштирилган маҳсулотни маҳаллий бозор ва қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган. Қувонарлиси, фаолиятига инновацион технологияни жорий қилган мазкур тадбиркор O‘zLiDePнинг 500 мингинчи аъзосига айланди.

– Ярим миллион тарафдорга эга партия аъзосига айланганимдан фахрланаман, – дейди тадбиркор. – Бу менга нафақат сиёсий жараёнларга фаол иштирок этиш, балки мамлакатимиздаги барча тадбиркорлари билан мулоқот қилишга ва тажриба алмашишга имкон беради. Бундан кейинги фаолиятимни партия билан ҳамкорликда олиб бораман.

Таъкидлаш керак, саноқли кунлардан кейин тадбиркорлар, фермерлар ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сиёсий майдонга чиққан O‘zLiDeP ташкил топганига 15 йил тўлади. Мазкур сана муносабати билан жойларда ўтказилаётган байрам тадбирларида партиямиз фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилиб олинмоқда. Сарҳисоб тадбирларида тадбиркорлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ва O‘zLiDeP фракцияси кўмагида аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, партиямиз аъзолари сонини ошириш келгуси йилларда ҳам партиямизнинг устувор вазифаси бўлиб қолиши алоҳида таъкидланмоқда. 

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+