Чортоқда 30 нафар тиббиёт ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

13.11.2018, 17:16

Чортоқда 30 нафар тиббиёт  ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

O‘zLiDeP Чортоқ туман Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан тумандаги 53 қишлоқ оилавий поликлиникасида “O‘zLiDeP – тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.                                     

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

–Тадбир кўпчилик қатори менда ҳам катта қизиқиш уйғотди, – дейди Чортоқ туманидаги 53 оилавий поликлиника кадрлар бўлими раҳбари Ибодат Бобаханова. – Шу боис, O‘zLiDePни танлашга қарор қилдим, Айтиш жоиз, бундай учрашувлар аёлларни юртимизда хотин-қизлар учун яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга ундайди.

Тадбир сўнггида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 30 нафар тиббиёт ходими партия сафига қабул қилинди.  

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+