Фарғонанинг энг фаол депутати, партия ташкилоти ва қуйи бўғини аниқланди

13.11.2018, 17:20

Фарғонанинг энг фаол депутати, партия ташкилоти ва қуйи бўғини аниқланди

Фарғонада O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичи ғолиблари иштирок этди.  

–Бу йил партиямиз ташкил топганига 15 йил тўлади, – дейди Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси  М.Махаметова. – Ўтган давр мобайнида партиямиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Эътиборлиси, партия аҳоли, айниқса, тадбиркор ва ишбилармонларнинг чинакам суянчи бўла олди. Ўйлайманки, бундан буён ҳам партиямиз нафақат электоратимиз вакилларини, балки аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳам ўз вақтида ҳал этади. Чунки мақсадимиз битта – аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш ва халқни ҳаётдан рози қилиш.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар партия вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+