Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғўс ва Испанза қишлоқларига борди

13.11.2018, 11:30

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғўс ва Испанза қишлоқларига борди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Меҳриддин  Муҳаммадиев сайловчилар билан учрашиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида Ургут тумани Ғўс ва Испанза қишлоғига борди.

Туманнинг олис қишлоқларида депутат ва ҳокимлик вакиллари  иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда  сайловчилар томонидан турли мавзудаги муаммолар  ўртага ташланди. Хусусан,  “Жайратепа” МФЙ да яшовчи Ҳиммат Аҳмедов “Ургут-Испанза” қишлоғи йўналиши бўйича катта йўлни капитал таъмирлаш масаласида кўмак сўради.

Мазкур масалани шу йилнинг ўзида ижобий  ҳал этишни “Ургут” йўл қурилиш пудрат корхонаси ўз зиммасига олди.

 “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи  Ғиёс Аҳтамов Испанза қишлоғидаги 70 ва 83-мактабларда спорт зал қуришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур масалани туман ҳокимлиги вакиллари 2019 йил Давлат дастурига киритилганини айтишди.

Учрашувлар давомида ижтимоий, коммунал соҳага оид 20 яқин мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 10га яқини жойида ҳал этилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+