Орзулар рўёби – O‘zLiDeP билан

14.11.2018, 16:21

Орзулар рўёби – O‘zLiDeP билан

O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан шу мавзуда тадбир ташкил этди.

Унда юртимиздаги сиёсий партиялар фаолияти, бунда O‘zLiDePнинг тутган ўрни ва роли,  дастурий мақсад ва вазифалари, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида мутлақо янги даврни бошлаб берган сўнгги икки йилдаги фаолияти ҳақида сўз юритилди.

– Фаолиятимиз давомида олдимизга қўйилган вазифаларга масъулият билан ёндашишга ҳаракат қиляпмиз, – дейди O’zLiDeP  Бўка туман Кенгаши раиси Анвар Атаханов. – Шу билан бирга, жойларга тушиб аҳоли билан юзма-юз мулоқот қиляпмиз, уларни қийнаётган муаммоларга ижобий ечим излаяпиз. Шу боис, бугун фуқароларнинг партиямизга бўлган ишончи ошиб бормоқда. Эндиликда бу каби амалий ишлар кўламини янада кенгайтириб, электоратимиз манфаатлари йўлида хизмат қилишимиз кераклигини англаяпмиз.

Тадбирда бир гуруҳ партия фаоллари, фахрийлар ҳамда фидойи депутатлар O‘zLiDePнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+