O‘zLiDeP фаоли 150 янги иш ўрни яратади (+ВИДЕО)

14.11.2018, 16:26

O‘zLiDeP фаоли  150 янги иш ўрни яратади (+ВИДЕО)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Gold dream” қўшма корхонасида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этди.

Таъкидлаш керак, мазкур корхона 200 нафар беморга хизмат кўрсатади. Энг муҳими, корхона томонидан ташкил этилаётган клиника ишга тушгач, яна 150 та янги иш ўрни яратилади.

– Ўтган 15 йил давомида O‘zLiDeP биз каби тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилувчи, ярим миллион тарафдорга эга катта сиёсий кучга айланди, – дейди корхона раҳбари, партия фаоли Иброҳимжон Эргашев. – Бугун биз корхонамиз ходимлари билан O‘zLiDePга аъзо бўлдик. Энди партия билан ҳамкорликда мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Тадбир сўнггида корхонанинг 11 нафар ходими партия сафига қўшилиб, корхонада O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаш матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илхомжон2018-11-14 20:10:30

Койил. Наманган вилоятининг 35000 аъзоси кабул килинганга ухшайди. Ахир гувохномада 0350000 ёзилган экан.Энг муҳими, корхона томонидан ташкил этилаётган клиника ишга тушгач, яна 150 та янги иш ўрни яратилади. Тасанно ишлашдан ва изланишдан асло чарчаманглар!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+