Ўтган ойда Наманган туманида 400 киши O‘zLiDePга аъзо бўлди

14.11.2018, 16:35

Ўтган ойда Наманган туманида  400 киши O‘zLiDePга аъзо бўлди

O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши туман тиббиёт бирлашмасида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Инсон саломатлиги: хусусий сектор масъулияти ва ҳиссаси” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этди.

Тадбирда сиёсий партиялар фаолияти, O’zLiDePнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, шунингдек, партия ташкил топган кундан бошлаб, шу давргача амалга оширган ишлар ва галдаги режалар ҳақида сўз юритилди.

– Тарғибот тадбирлари натижасида тарафдорларимиз сони янада кўпаймоқда, – дейди O’zLiDeP Наманаган туман Кенгаши аппарат раҳбари Илҳом Қаюмов. – Биргина октябрь ойининг ўзида 400 дан ортиқ янги аъзолар қабул қилинди. Шу боис, бу каби тарғибот тадбирларини жойларда мунтазам равишда ўтказиб келяпмиз.

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган туман тиббиёт бирлашмасининг 25 нафар ишчи-ходим партия сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1016
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Усманов Ахмаджон2018-11-14 17:31:54

Бу партияга гап йук! Хаммаси ажойиб! Мен хам тумандаги фермер хужалик рахбариман. Партия вакилларини ёмгир булишига карамасдан мени даламга келиб, партия Сизга нима килиб берайлик, Сиз бизни электротимизсиз, деганда? Тугриси кузимдан ёш чикиб кетди... Хурсанд булдим. Унинг гоялари ва максадлари мени истакларимни амалга оширишига чин кунгилдан ишонаман. Мен УзЛиДеПни танлайман. Бошка фермерларга тадбиркорларга - шу партия сафига утишга чакираман!


Акбаров Мирзохид2018-11-14 17:23:18

Мен бу партиянинг таргиботида катнашдим. Мени ва дустим Ривожидинни бир муаммо кийнарди. Биз 2008 йилда туманни урта мактабини оилавий шароитимиз туфайли тугата олмай мактабни тугатганлик тугрисидаги шаходатмани ололмагандик. Партия кумаги билан масала ижобий хал булди. Партия рахбарларига рахмат.


Салохиддин2018-11-14 17:14:28

Тугриси партияларни хакида куп биламан. Узим Наманган туман Кумкургон Кишлок Оилавий поликникасида ишлайман. Бирок O'zLiDeP томонидан олиб борилаётган таргиботлардан кунглим тулди. Бу менинг партиям эканлигини билдим. Улар томонидан партия тарихи, партия максад муддао хакидаги тушунтиришлари менда илик таассурот колдирди. Мен шу партияга уз хохишим билан аъзо булдим. ва аъзо булганимдан фахрланаман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+