O‘zLiDeP жиззахлик энг фаол тадбиркор аёлларни тақдирлади

14.11.2018, 16:39

O‘zLiDeP жиззахлик энг  фаол тадбиркор аёлларни тақдирлади

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Хотин – қизларнинг сиёсий фаоллигини кучайтиришда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг роли” мавзуида амалий семинар ташкил этди.

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, БПТ раислари, тажрибали тадбиркор аёллар, партия “Аёллар қаноти” фаоллари ҳамда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.

–Семинар давомида тадбиркор ва фермер хотин-қизлар фаолиятида учраётган муаммоларни ўрганиш баробарида уларни ижобий ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратдик, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлим мудири Шоира Ҳасанова. – Чунки биз тадбиркор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларни эркин ва самарали фаолият юритишларини таъминласак, уларнинг O’zLiDePга бўлган ишончи янада ортади. Энг муҳими, партиямиз сафида фаол ва ташаббускор аёлларимиз сони кўпаяди. 

Тадбир якунида партия ғояларини тарғиб қилган энг фаол хотин-қизлар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

                                                                 Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-11-14 17:19:45

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 15 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-14 16:48:00

Тадбиркор, фермер ва ишбилармон аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларни манфаатларини химоя қилишда чарчаманг. Ҳамда барча Жиззах вилоят Кенгаши ходимларини ва барча партиядошларни партиянинг 15 йиллик байрами билан табриклайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+