Фарғона политехника институтининг 20 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

14.11.2018, 16:43

Фарғона политехника институтининг 20 нафар  талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Орзулар рўёби – O‘zLiDeP билан” шиори остида тадбир ташкил этди. 

Унда партия шаҳар Кенгаши ходимлари, Фарғона политехника институти талаба-ёшлари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда БПТ раислари  иштирок этди.

– Сиёсий партиялар ва депутатлар фаолиятини ОАВ орқали мунтазам кузатиб бораман, – дейди тадбир иштирокчиси Нозимжон Исомиддинов. – Бугунги тадбир давомида ҳам партиялар, айниқса, O‘zLiDeP ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлдим. Шу боис O’zLiDeP сафига киришни ният қилдим. Ягона мақсадим эса – халқ учун астойдил хизмат қилиш, партия нуфузини кўтаришда ўз ҳиссамни қўшиш.

Тадбир якунида Фарғона политехника институтининг 20 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1997
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-14 16:51:21

O’zLiDeP га аъзолар сафи кенгайиб борсин. Барчани партиянинг 15 ёши билан табриклаб, ишларга омад тилаб қоламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+