Хоразмнинг энг фаол депутати, партия ташкилоти ва қуйи бўғини аниқланди

14.11.2018, 16:49

Хоразмнинг энг фаол депутати,  партия ташкилоти ва қуйи бўғини аниқланди

Хоразмда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбиркор ва ишбилармонлар, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган тадбирда сўз олган партия фаоллари O‘zLiDePнинг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

–Бугунги тадбир чин маънода қўшалоқ байрам бўлди, – дейди О’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Сабаби, байрам муносабати билан партиямиз томонидан “Тадбиркор ва ташаббускор аёллар – О’zLiDeP нигоҳида”, “О’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши – 15 ёшда” номли танловлар эълон қилган эдик. Танловларнинг туман ва шаҳар босқичлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Бугунги тадбирда эса танлов ғолиб ва совриндорларини табрикладик.

Тадбирда шунингдек, O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”, “Энг намунали БПТ” ва “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг вилоят босқичи ғолиблари ҳам аниқланди.

Якуний натижаларга кўра, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдулла Рўзметов энг фаол депутат, “Хива Мурувват уйи” қошидаги қуйи бўғин энг намунали БПТ ва O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши энг намунали партия ташкилоти деб топилди.

Тадбир якунида партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда фаол иштирок этгани учун бир гуруҳ партия фаоллари O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Жуманазар ҚУРБАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-14 17:02:57

O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”, “Энг намунали БПТ” ва “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг вилоят босқичи барча вилоятларда кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Ғолиблар республика босқичига йўлланма олишди. Барчани партиянинг 15 ёшлиги муносабати бн табриклайман.


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-14 16:59:33

O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”, “Энг намунали БПТ” ва “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг вилоят босқичилари барча вилоятларда кўтариники кайфиятда ўтказилди. барчани партиянинг 15 ёшли байрами билан табриклайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+