Бухоронинг энг намунали партия ташкилоти, энг намунали БПТ ва энг фаол депутати аниқланди

14.11.2018, 16:56

Бухоронинг энг намунали партия ташкилоти, энг намунали БПТ ва энг фаол депутати аниқланди

Бухорода O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги  энг фаол депутат” танловининг  вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман, шаҳар босқичи ғолиблари иштирок этди.  

Қайд этилганидек, Бухоро халқаро аэропорти ДУК қошидаги БПТ партия Дастури, Устави ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ишлашда муайян тажриба тўпланган. Энг муҳими, ушбу таянч нуқта партиявий имиджда жиҳозланган, марказий ва маҳаллий ОАВ билан кенг ҳамкорликни  йўлга қўйган.

Якуний натижаларга кўра, “Бухоро халқаро аэропорти” ДУК қошидаги БПТ “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” деб топилди.

- Бизнинг бошланғич партия ташкилотимиз вилоят босқичида 11 та энг фаол қуйи бўғин орасида ғолибликни қўлга киритди, - дейди “Бухоро халқаро аэропорти” ДУК қошидаги БПТ етакчиси Умида Рустамова. – Ўтган вақт давомида бошланғич партия ташкилоти раҳбари сифатида тадбиркорлар ва фермерлар билан мулоқот қилдик, улар фаолияти билан яқиндан танишиб ўзимизнинг таклифларимизни бериб бордик. Айниқса, партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан аҳоли орасига кириб бориб, муаммоларини партия воситалари орқали ечишга ҳаракат қилдик.

Шунингдек, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Замира Сафарова “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”, партия Бухоро тумани Кенгаши эса “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” деб топилди.

Танлов сўнггида ғолиб ва совриндорлар партия вилоят Кенгаши томонидан  диплом  ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сайфиддин Бадриддинов2018-11-15 13:58:15

Ғолибларни ғалаба билан қутлаймиз, танловга лойиқ номзодлар танланибти. Бўш келманг, шоввозлар. Танловнинг Республика босқичида ҳам биринчиликни кутиб қоламиз. Шиддат, ёриб ўтиш ва билим ҳамроҳингиз бўлсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+