Сирдарёнинг энг намунали партия ташкилоти, қуйи бўғини ва депутати аниқланди

15.11.2018, 16:34

Сирдарёнинг энг намунали партия ташкилоти, қуйи бўғини ва депутати аниқланди

Сирдарёда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”, “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Абдусатторов барчани партиянинг 15 йиллиги билан қутлаб, партия Устави ва Дастурида белгиланган вазифаларни тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатган вилоят, туман ва шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари ва партия фаолларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан одамлар дарду ташвиши билан яшаётган, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишда фаол ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган партия фаоллари тақдирланди.  

–Тўғриси, иштирокчиларнинг ҳар бир ғолибликка давогар, – дейди Ф.Абдусатторов. – Шу боис, энг муносибларни танлашда бироз қийналдик. Айтиш жоиз, бу каби танловлар партия аъзоларини бирлаштириб катта куч бўлишида, аҳоли ўртасида партия Устав ва Дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни тарғиб қилишида хизмат қилади.  

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Боёвут тумани “Марказий Шифохона” қошидаги БПТ “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”, Манзура Додаева “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат”, O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши эса “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” деб топилди.

М. ИСМАТУЛЛАЕВ,

 Халқ депутатлари вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+