Гулойим Хожамуратова – O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг Қорақалпоғистондаги энг фаол аъзоси

15.11.2018, 16:37

Гулойим Хожамуратова – O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг Қорақалпоғистондаги энг фаол аъзоси

Нукусда партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан  “O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг энг фаол аъзоси” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 10 нафар хотин-қиз 3 шарт бўйича  ўзаро беллашди. Иштирокчиларни баҳолашда иштирокчиларнинг сиёсий саводхонлиги, жамоат ишларида фаоллиги ва ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

 –Бугун хотин-қизларимиз барча соҳаларда фаол, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов. – Таълим, маданият, спорт, қўйингки, барча соҳаларда уларни эркаклар билан баравар фаолият юритаётганига гувоҳ бўламиз. Шу боис, партия “Аёллар қаноти” томонидан ҳам хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, уларни сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш борасида ўнга яқин лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилган. Бугунги танлов партия ғоя ва мақсадларини аҳоли орасига тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатиб келаётган фаол аёлларни рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, нукуслик Гулойим Хожамуратова O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг Қорақалпоғистондаги энг фаол аъзоси деб топилди.       

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+