“Лангар”ликлар O‘zLiDeP фракцияси аъзосига аҳолига сифатсиз кўмир тарқатилаётганидан шикоят қилди

15.11.2018, 16:38

“Лангар”ликлар O‘zLiDeP фракцияси аъзосига аҳолига сифатсиз кўмир тарқатилаётганидан шикоят қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўткир Турсунов Халқ билан мулоқот қилиш, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Хатирчи туманидаги “Лангар” МФЙга борди.

Туманнинг олис қишлоқларида депутат ва ҳокимлик вакиллари  иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида шу ҳудудда яшовчи Эсанбой Исмоилов Хатирчи тумани ва Нурота туманини боғлаб турувчи йўлни таъмирталаб аҳволга келиб қолганини айтиб, шу масалада кўмак сўради. Ушбу мурожаатни Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Х.Мамедов 2019 йил Давлат дастурига киритилганини айтди.

Хатирчи туман “Лангар” маҳалласида яшовчи Худайберди Шукуров эса аҳолига кам миқдорда ва сифатсиз кўмир олиб келинаётганини билдирди.

Шу ҳудудда яшовчи Рўзиқул Усмонов “Лангар” МФЙ туман марказидан олис ҳудудда жойлашганлиги сабабли қиш фаслида туман марказидаги тиббиёт бирлашмасига боришга қийинчилик бўлаётгани айтиб, маҳалладаги қишлоқ врачлик пункти биносидан 4-5 ўринли хона ажратилишида кўмак сўради.

Ҳар иккала масала юзасидан Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъоси Х.Мамедов томонидан тегишли ташкилотларга сўров юборишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2017
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+