Риштонлик маслакдошларимиз сони 4000 нафарга етди

15.11.2018, 16:40

Риштонлик маслакдошларимиз сони 4000 нафарга етди

O‘zLiDeP Риштон туман Кенгаши туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашида партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этди.

Тадбирда сўз олган партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Қудратжон Ҳожиматов ва бошқалар йиғилганларни бугунги айём билан чин дилдан қутлаб, ўтган давр мобайнида партия томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.  

–Мазкур тадбир 15 йиллик фаолиятимизни сарҳисоб қилиш баробарида, галдаги вазифаларни белгилаб олиш имконини ҳам берди, – дейди O‘zLiDeP  Риштон  туман Кенгаши аппарат раҳбари Қудратжон Хожиматов. – Ўтган йиллар мобайнида партиямиз томонидан тадбиркор ва фермерларни эркин ва самарали фаолият юритишлари учун изчил ислоҳотлар олиб борилди, ишбилармонлар фаолияти қўллаб-қувватланди. Бундан буён бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришимиз даркор. Зеро, бугунги замон талаб шу. 

Тадбир якунида O’zLiDePнинг риштонлик аъзолари сони 4000 нафарга етгани маълум қилиниб, уларнинг сафини янада кенгайтириш учун аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Ш. ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+