Янги трансформатор ўрнатган халқ ноиби Қашқадарёнинг энг фаол депутати деб топилди

15.11.2018, 16:44

Янги трансформатор ўрнатган халқ ноиби  Қашқадарёнинг энг фаол депутати деб топилди

Қашқадарёда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Энг намунали туман (шаҳар) ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Абдусалим Мўминов Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси. Асли касби шифокор бўлган депутат кўп йиллардан буён халқ хизматида. Унинг ташаббуси билан “Гунгон” ва “Қавали” МФЙда 2.5 км масофадан ортиқ йўл асфалт қилинди. Шунингдек, “Ёшлик” кўчасида янги трансформатор ўрнатилди.

– Кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида эътибор қаратиляпти, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Мўминов. –Бунгунги танловда менга билдирилган ишонч эса зиммамга янада кўпроқ масъулият юклади. Энди кўпроқ вақтимизни аҳоли орасида ўтказиб, муаммоларга жойида ечим топишимиз керак.

Танловнинг “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” номинациясида O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши, “Энг намунали бошланғич парти ташкилоти” йўналишида эса Муборак газни қайта ишлаш заводи қошидаги қуйи бўғин ғолибликни қўлга киритди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Атаназаров Косон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухи рахбари2018-11-19 09:02:35

Депутатимиз А. Мўминовнинг ҳалқ қаровонлиги йўлидаги ишларига ривож.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+