Тошкент шаҳрининг энг намунали партия ташкилоти, энг намунали БПТ ва энг фаол депутати аниқланди

15.11.2018, 16:46

Тошкент шаҳрининг энг намунали партия ташкилоти, энг намунали БПТ ва энг фаол депутати аниқланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан сиёсий куч ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан Турин политехника университетида тантанали тадбир ўтказилди.

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этган мулоқотда  OʻzLiDeP хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатини ифодалаш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётгани қайд этилди.

– Партиямиз ташкил топганидан буён ўз дастурий ғоя ва мақсадларини изчиллик билан амалга оширмоқда, – деди партия Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи раҳбари Тўрабек Назаров. – Сиёсий куч тадбиркор ва ишбилармонларнинг ишончини қозона олди. Ўйлайманки, келгусида ҳам партиямиз мулкдорлар синфининг мустаҳкам таянчи бўлиб қолади.

Бошқалар ҳам сўзга чиқиб,  мамлакатимиздаги мулкдорлар синфи иқтисодиётимиз локомотивига айланишида партиянинг ўзига хос ўрни борлигини эътироф этдилар, сиёсий куч  фаолиятига хос жиҳатлар тўғрисида фикр-мулоҳаза билдирдилар. 

Тадбирда партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Энг намунали туман партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги энг фаол депутат” кўрик-танловининг шаҳар босқичида биринчи, иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаган сафдош­ларимизга партия Тошкент шаҳар Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    1269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+