O‘zLiDeP “Турин”да ёшлар билан учрашди

16.11.2018, 15:48

O‘zLiDeP “Турин”да ёшлар билан учрашди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Турин политехника университетида  партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этди.

Унда партия шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган партия фаоллари замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шарти эканини таъкидлашди.

– Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Бобур Расулов. –Натижада ҳар томонлама етук бўлиб камол топган ёшларимиз давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритяпти. Қувонарлиси, бундай ғайратли ёшларни давлатимиз раҳбари ҳам қўллаб-қувватлаб, уларга катта ишонч билдирмоқда.

Тадбир давомида иштирокчилар Турин политехника университети ҳудудидаги кутубхона, спорт зали ва мехатроника технопаркида ҳам бўлишди.  

С.ИБРОХИМХОНОВ,

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши ёшлар билан

ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1217
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+