Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар Президентимиз топшириғини фаолиятининг бош мезони сифатида қабул қилишди

16.11.2018, 16:13

Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар Президентимиз топшириғини фаолиятининг бош мезони сифатида қабул қилишди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 15 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари ташриф давомида Нукус шаҳрида қорқалпоғистонлик фаоллар билан ҳам учрашди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция муҳити яхшилангани, зарур шарт-шароитлар яратилгани натижасида кейинги икки йилда ялпи ҳудудий маҳсулотда саноатнинг улуши 36 фоиздан 41 фоизга ошгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг кўпроқ иш ўринлари яратиш, бунинг учун янги корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича топшириқлари Қорақалпоғистонда яшаётган ҳар бир кишининг кўнглини кўтарди. Мазкур топшириқ бевосита аҳолини иш билан таъминлашдек масъулиятли вазифани зиммасига олган тадбиркор ва ишбилармонлар фаолиятини кенгайтириш учун ҳам кенг имконият яратади. Шу боис қорақалпоғистонлик тадбиркорлар Президентимизнинг мазкур топшириғини фаолиятининг бош мезони сифатида қабул қилишди.

Таъкидлаш керак, 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистонда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 1 минг 18 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу мақсадлар учун 11 триллион сўм, жумладан, 895 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтириш режалаштирилган.

Сағиндиқ Турманов,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+