Бухоролик маслакдошларимиз сони 105 нафарга кўпайди

16.11.2018, 17:05

Бухоролик маслакдошларимиз  сони 105 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Биз – O‘zLiDeP билан бирга” мавзуида байрам тадбири ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDePнинг мақсад-вазифалари, унинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва роли, ўтган давр мобайнида партия томонидан ҳаётга татбиқ этилган изчил ислоҳотлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

– Тадбир давомида сиёсий билимларимни ошириш баробарида ўз бизнесимни йўлга қўйиш бўйича ҳам зарур билимларга эга бўлдим, – дейди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали талабаси Адизбек Норов. – Ўқишни тамомлагач, партия кўмагида тижорат банкидан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошлайман.

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 105 нафар талаба-ёшлар O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.

Шамшод ЖАФАРОВ,

 O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1064
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+