Андижонда O‘zLiDePнинг 15 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
16.11.2018, 17:22
Андижонда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “O‘zLiDeP билан юксалиш сари” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида партиянинг 15 йиллигига бағишланган “Сарҳисоб” номли видеоролик намойиш этилди. Видеороликда акс этган партия вилоят Кенгаши фаолияти, байрам муносабати билан бўлимлар томонидан ўтказилган “74 туп гул кўчат”, “O‘zLiDeP 15 ёшда”, “O‘zLiDeP билан биз кучмиз!”, “O‘zLiDePни биласизми?” номли акциялар намойишлари барчага кўтаринкилик бахш этди.
–Партиямизнинг бугунги ютуқлари, шубҳасиз, бу ерга жам бўлганларнинг меҳнатлари эвазига бўлганини унутмаслигимиз керак, – дейди партия вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Биз бугун айём баҳона уларнинг ҳар бирини эътироф этишга, қадрлашга ҳаракат қилдик. Улар қўйган пойдеворни бугун издошлар, ёшлар қаср этиб кўтаришмоқдаки, бу янги ғоя ва ташаббусларда яққол кўриняпти.
Тадбир давомида партия вилоят Кенгашида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, самарали фаолият юритиб келаётган ходимлар ҳамда партия ҳаётини ОАВда энг кўп ёритган журналистлар партиянинг “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир якуни вилоятнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги гўзал-куй-қўшиқларга уланиб, барчага байрам кайфиятини улашди.
Муяссархон УМУРЗАҚОВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Наманганда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимоти ўтказилди
21.12.2018, 11:29
-
Наманганда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
12.12.2018, 14:50
-
Нукусда O‘zLiDeP фаолиятига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди
11.12.2018, 14:34
-
O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида
09.12.2018, 19:44
-
O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида
06.12.2018, 15:56
Фикрингизни қолдиринг