Фидойилик ва масъулият партия ташкилоти нуфузини оширади

19.11.2018, 16:42

Фидойилик ва масъулият партия ташкилоти нуфузини оширади

Навоийда “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали БПТ”, “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари иштирок этган тадбирда танловнинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.

— Партия устав ва дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда кўпчиликка ўрнак бўлаётган БПТ, маҳаллий Кенгаш  депутларини рағбатлантириш иш унуми ва самарадорлигини оширади, — дейди O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши раиси Яшин Душанов. — Ээтиборлиси, бундай танловлар аҳолининг партиямизга бўлган ишончини орттириб, хайрихоҳларимиз сони кўпайишига хизмат қилади.

— Одамлар қуруқ мажлисбозлик ва ваъдабозлик эмас, амалий ишлари билан юрт ободлиги ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшаётган партияга ишонишини фаолиятимиз давомида англаб етдик, — дейди партия Зарафшон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Нодира Отамуродова. — Бундай эътироф бизни янада фаол бўлишга, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни рўй-рост кўтариб чиқишга ундайди. Энди танловнинг Республика босқичида совринли ўринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Якуний натижаларга кўра, O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши  “Энг намунали шаҳар партия ташкилоти”, Зарафшон шаҳридаги “ГМЗ-2” қошидаги қуйи бўғин “Энг намунали БПТ”,  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А. Азимов  эса “Энг фаол депутат” деб топилди.

Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорлар партия вилоят Кенгаши томонидан  эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    985
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Мамадалиев2018-11-23 13:03:40

ўлганмас, улкан.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-11-20 09:30:13

Партиямиз ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан ўтказилган кўплаб тадбирлар мен ўйлайманки партиямиз содиқ аъзоларининг ёдида анча вақт муҳрланиб қолади. Чунки Навоий вилояти қолаверса бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган қатор тадбирлар юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди. Кўрик танловларнинг Республика босқичида вилоятимиз шанини мардларча ҳимоя қиладиган партиямиз жонкуярларига ўлган омадлар тилаб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+