O‘zLiDeP ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратади, дейди самарқандлик Элёс Эргашов

19.11.2018, 17:00

O‘zLiDeP ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратади, дейди самарқандлик Элёс Эргашов

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида “Ёшлар – келажак бунёдкори” мавзуида амалий учрашув ташкил этди.

Унда партия шаҳар Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари, тажрибали тадбиркорлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, йигит-қизларни тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ҳамда уларга бизнес ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатишдан иборат. 

–Болаликдан сиёсий жараёнларга қизиқаман, – дейди Самарқанд Ветеринария медицинаси институти талабаси Элёс Эргашов. –Шу боис, юртимиздаги барча сиёсий партияларнинг фаолиятига оид энг сўнгги янгиликларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мунтазам кузатиб бораман. Хусусан, O‘zLiDePнинг ижтимоий тармоқлардаги  саҳифаларида партиянинг қатор амалий ишларини кўриб партияга бўлган қизиқишим янада ортди. Ишончим комилки, бу партия ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратади.

Тадбирда ёшларни қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

 Сирож ЭРГАШЕВ,

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    552
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+