O‘zLiDeP Самарқандда спортнинг енгил атлетика ва карате тури бўйича мусобақа ташкил этди

19.11.2018, 17:12

O‘zLiDeP Самарқандда спортнинг енгил атлетика ва карате тури бўйича мусобақа ташкил этди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” “Биз соғлом ҳаёт тарафдоримиз” шиори остида спортнинг енгил атлетика ва карате тури бўйича мусобақа ташкил этди.

Мусобақадан кўзланган мақсад – чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш, аёл мураббийлар тайёрлаш ишларини рағбатлантириш ҳамда улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

–Мамлакатимизда хотин-қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилаётган шароитлар жисмонан соғлом, маънан етук фарзандларни тарбиялашда юксак самара бермоқда, – дейди Армрестлинг бўйича Осиё чемпиони Диёра Бозорова. –  Биз эришаётган бундай муваффақиятлар замирида ёшлар учун яратиб берилаётган кенг шароит ва имкониятлар мужассам. Спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор натижасида биз каби кўплаб чемпионлар етишиб чиқмоқда, мамлакатимиз довриғини бутун дунёга танитмоқда.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+