Бухорода Президент қарори моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди

19.11.2018, 17:15

Бухорода Президент қарори моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон  Республикасини инновацион  ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партия вилоят Кенгаши, Инновацион ривожлантириш вазирлиги масъул ходимлари иштирок этган тадбирда мазкур фармон доирасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

–Тадбир давомида аҳоли, айниқса, тадбиркор ва ишбилармонларга мазкур Фармон мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ маълумотлар бердик, – дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Санжар Бердиев. – Чунки ҳужжат моҳиятини тушунмай туриб, уни ижросини таъминлашга киришиб бўлмайди.

Тадбирда шунингдек, фармон аҳамияти борасида қатор ташкилот вакиллари, олимлар ва партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.  

Шамшод ЖАФАРОВ,

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши

  матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+