Фарғонада O‘zLiDeP фахрийлари тақдирланди (+фотогалерея)

20.11.2018, 14:41

Фарғонада O‘zLiDeP фахрийлари тақдирланди (+фотогалерея)

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Сарҳисоб: O‘zLiDeP – янги ғоялар ва ислоҳотлар ташаббускори” шиори остида тадбир ташкил этди.

Унда узоқ йиллардан бери партия билан ҳаморлик қилиб келаётган БПТ раислари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия  фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси Рахматулло Камолов ва бошқалар йиғилганларни, барча маслакдошларимизни ушбу айём билан чин дилдан табриклаб, ўтган давр мойбанийда партия томонидан амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.  

–Сиз азизларни, барча маслакдошларимизни бугунги айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб, эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман, – дейди Р.Камолов. – Чунки сизларни хизматларингиз билан ўтган давр мойбанийда улкан ютуқларни қўлга киритдик. Энг муҳими, партия мақсад ва вазифаларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилиб, минг-минглаб ёшларимизни тадбиркорликка жалб қилдик, бандлигини таъминладик.

Тадбир сўнгида узоқ йиллардан буён партия сафида меҳнат қилиб келаётган фахрийлар, депутатлар, БПТ раислари O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+