O‘zLiDeP ҳар бир оилага тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмакдош

20.11.2018, 17:16

O‘zLiDeP ҳар бир оилага тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмакдош

O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши “Шамсиддин-Бибихоним” МЧЖда “O‘zLiDeP – ҳар бир оила тадбиркор бўлиши тарафдори” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар O‘zLiDeP дастурий мақсад ва ғоялари билан ҳамоҳанглиги таъкидланди.

–Шаҳримизда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқаролар учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Фақат бу имкониятлардан самарали фойдаланиш керак, – дейди O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Набижон Артиқов. – Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга эса партиямиз доим ёрдамга шай. Чунки жорий йилнинг ўзида партия кўмагида янги-янги тадбиркорлар кашф қилинди, мингга яқин ёшлар, хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Асосий мақсадимиз ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, халқни ҳаётдан рози қилишдан иборат.  

Тадбирда сўз олган “Шамсиддин-Бибихоним” МЧЖ раҳбари Санобар Воҳидова ва бошқалар юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ишлар ҳақида сўз юритиб, бунда O‘zLiDePнинг ҳам алоҳида ўрни борлигини қайд этишди.

–Корхонамиз 2008 йилда ташкил этилган, – дейди С.Воҳидова. – Айни чоғда 10 турдан ортиқ ширинлик ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаряпмиз. Корхонамизда 30 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Келгусида ҳам партия кўмагида фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш ниятимиз бор.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+