O‘zLiDeP фаоли, “Namangan momiq sochiqlari” МЧЖ раҳбари Ғ.Бабаханов мингга яқин иш ўрни яратмоқчи

20.11.2018, 17:21

O‘zLiDeP фаоли, “Namangan momiq sochiqlari” МЧЖ раҳбари Ғ.Бабаханов мингга яқин иш ўрни яратмоқчи

Хабарингиз бор, яқинда Президент соврини учун тадбиркор,  фермер ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилган эди.

Унда O‘zLiDeP фаоли, “Namangan momiq sochiqlari” МЧЖ раҳбари Ғиёсиддин Бабаханов “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, Президент соврини SPARK автомобили билан тақдирланди.

Такидлаш керак, бугунги кунда трикотаж маҳсулотлари, катталар ва болалар учун момиқ халатлар, сочиқлар ишлаб чиқараётган корхона маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки Россия, Молдавия, Болгария давлатларига ҳам экспорт қилиняпти.   

–Тўғриси, ҳозир жудаям ҳаёжондаман. Боиси, бугун ҳар бир иштирокчи ғолибликка давогар эди. Лекин ҳакамлар ҳайъати кўплаб иштирокчилар орасидан мени ғолибликка лойиқ деб топишди, – дейди корхона раҳбари Ғ.Бабаханов. –Бу юксак этироф албатта кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшади. Энди белни маҳкам боғлаб, билдирилган ишончни оқлашга, янги-янги иш ўринлари яратишга киришамиз. Келгуси йилда эса ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириб, 996 та янги иш ўрни яратиш ниятимиз бор.

         Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаш

матбуот хизмати котиби

  • Кўрилди
    511
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+