O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” кегейлилик хотин-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этди

21.11.2018, 15:41

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” кегейлилик хотин-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этди

O‘zLiDeP Кегайли туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳудуддаги хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этди.

Унда тумандаги корхона ва ташкилотлардан ташкил топган 6 та жамоа ўзаро беллашди.

–Мусобақадан кўзланган мақсад – хотин-қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказишларига кўмаклашишдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходими Асем Сиримбетова. – Чунки аёллар оила ташвишлари ва бола парвариши билан овора бўлиб, спорт билан шуғулланишга вақт ажрата олмайди. Бу каби мусобақалар эса хотин-қизларни соғлигини тиклаш баробарида соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келишини таъминлайди.

Мусобақа якунида тумандаги 24-сонли мактаб жамоаси 3-ўрин, 9-сонли мактаб жамоаси 2-ўрин, 4- сонли мактаб жамоси эса 1-ўринни қўлга киритди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+